Давлат раҳбари рақамли ечимлар кўргазмасига ташриф буюрди
ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича кенгаш йиғилиши доирасида ташкил этилган рақамли ечимлар кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ustem Foundation жамоат фонди, Freedom Bank, Yandex Qazaqstan, Kaspi Bank, “Казақтелеком” АЖ, “Евроосиё банки” АЖ, “Байтерек” МБХ” АЖ, “Қазақстан темір жолы” АЖ ва бошқа етакчи маҳаллий компания ва ташкилотлар сунъий интеллект соҳасида ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.

Экспозициялар таълим, маданият, логистика, “ақлли шаҳар” технологиялари каби кенг йўналишларни қамраб олди.

Бундан ташқари, онлайн туристик хизматлар, генератив АI платформалари, B2B агентлари ва AITU маҳаллий мессенжери тақдим этилди.

Транспорт соҳасида янги авлод 5G негизида транспортни бошқариш ва телекоммуникациялар учун сунъий интеллектга асосланган комплекс тизимлар намойиш этилди.

Тадбир мамлакатда рақамли технологиялар жадал ривожланиб бораётгани, шунингдек, маҳаллий корхона ва муассасаларнинг сунъий интеллект миллий экотизимини шакллантиришга қўшаётган ҳиссасини намойиш этади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича кенгашнинг биринчи йиғилишини очиб берди.