Давлат раҳбари Бақитжан Сағинтаевни қабул қилди

ASTANА. Каzinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайҳати раиси Бақитжан Сағинтаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Сағинтаев
Фото: Ақорда

Учрашувда Евросиё иқтисодий иттифоқининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Қозоғистон Республикасининг 2026 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислиги доирасидаги ишининг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга шу йилнинг 21 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида ҳам ахборот берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Масъуд Пезешкиён 10-11-декабрь кунлари Астанага расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар