15:09, 23 Февраль 2026 | GMT +5
Давлат раҳбари Air Astana компанияси бош ижрочи директорини қабул қилди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Air Astana компанияси бош ижрочи директори Петер Фостерни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда авиация саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Петер Фостер Air Astanaнинг Евроосиёдаги етакчи авиаташувчилардан бирига айланишига катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
Суҳбат давомида Қозоғистон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини очиш, шунингдек, ушбу рейсларни амалга ошириш учун узоқ масофага учадиган самолётларни сотиб олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Президент маҳаллий авиациянинг рақобатбардошлигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Грузия Ички ишлар вазири Гела Геладзени қабул қилди.