Давлат раҳбари Покистон Президенти Ориф Алвийга ҳамдардлик билдирди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Покистон Президенти Ориф Алвийга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Президенти Ориф Алвийга мамлакат шимоли-ғарбида содир бўлган теракт туфайли кўплаб фуқаролар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан яқинларини йўқотганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда Жамият Улема Ислом-Фазл (JUI-F)исломий партиясининг сайловолди митинги вақтида содир бўлган кучли портлашда 44 киши ҳалок бўлган эди.


Сўнгги хабарлар