Покистондаги портлаш: жабрланганлар сони 200 га етиши мумкин

None
Фото: Anadolu Agency
ASTANA. Kazinform - Покистонда Жамият Улема Ислом-Фазл (JUI-F) исломий партиясининг сайловолди митинги вақтида содир бўлган кучли портлашда 44 киши ҳалок бўлди.Ҳужум мамлакатдаги вазиятни кескинлаштиришга уринаётган жиҳодчилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Турли манбаларга кўра, қурбонлар сони 200 нафарга етиши мумкин. Хавфсизлик хизматлари ҳудудни ўраб олди ва қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки митингда 500 га яқин одам қатнашди.

Маҳаллий телеканал фавқулодда хизматлар жароҳат олганларни маҳаллий шифохонага қандай етказаётганини кўрсатди. Оғир беморлар вертолётда Пешовар касалхоналарига юбориляпти.

Маҳаллий шифохонада шифокорлар ва ётоқ-жойлар етишмаяпти. Уларнинг бундай кўп сонли беморларни кўришга вақти етмаяпти. Жароҳат олганларнинг бир қисми коридорларда ётиб, ёрдам кутяпти.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, минтақавий JUI-F етакчиси Маулана Зиаулло ҳам портлашда ҳалок бўлган. Портлаш у ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаётган вақтда содир бўлган.

JUI-F йирик диний сиёсий партиядир. Покистон парламентидаги ҳукумат коалициясининг бир қисмидир. Хар шаҳридаги митинг мамлакатда шу йилнинг кузида бўлиб ўтиши керак бўлган миллий парламент сайловлари арафасида ташкил этилган.

Аввалроқ Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир этилган теракт оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар