Покистондаги теракт оқибатида 35 киши ҳалок бўлди

None
Фото: www.aa.com.tr
ISLAMABAD. АNADOLY – Кazinform – Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир этилган теракт оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, портлаш мамлакат коалицион Ҳукумати ҳамкорларидан бири – Улем ислом жамияти (JUI-F) қурултойи бўлиб ўтган бинода содир бўлган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Улем ислом жамияти қурултойида 500 дан ортиқ делегатлар иштирок этган.

Можаролар ва хавфсизликни ўрганиш институти статистик маълумотларига кўра, йил бошидан буён Покистонда терактлар сони 79 фоизга ошган.

Институт маълумотларига кўра, олти ой ичида мамлакатда 271 та теракт содир этилган ва 389 киши ҳалок бўлган.


Сўнгги хабарлар