Далаларни суғориш: Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида 9,9 млрд куб метр сув фойдаланилди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида далаларни суғориш учун режалаштирилган сув ҳажмининг 98 фоизи фойдаланилди, деб хабар беради Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

томчилатиб суғориш
Фото: Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Вегетация мавсуми бошидан буён Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Туркистон ва Жетису вилоятларида далаларни суғориш учун 9,9 млрд куб метр сув фойдаланилди. Режалаштирилган ҳажм 10,1 миллиард куб метрни ташкил этади. Қолган 200 миллион куб метр сув вегетация охиригача фойдаланилади.

Айни пайтда Алмати вилоятида 1,2 млрд куб метр фойдаланилди, 136 минг гектар дала суғорилди. Жетису вилоятида 1 млрд куб метр сув фойдаланилди, 132 минг гектар ер суғорилди. Жамбил вилоятида Тасўткел сув омбори, Шу ва Талас дарёларидан олинган сув ҳажми 897 миллион куб метрни ташкил этди. Вилоятда 70 минг гектар экин майдонлари суғорилди. Қизилўрда вилоятига қабул қилинган сув ҳажми 3 млрд 476 млн куб метрни ташкил этади. Вилоятда жадвал асосида шоли етиштириш давом этмоқда. Туркистон вилоятига 3,27 млрд куб метр сув етказиб берилди. Бугунги кунда Шардара туманида асосий экинларни суғориш ишлари якунланди. Мақтаарал ва Жетисай туманларида 111,4 минг гектар ер суғорилди. Қозоғистоннинг бошқа вилоятларига жами 327 млн куб метр сув етказиб берилди.

— Қозоғистонда суғориш мавсуми якунига етиб бормоқда. Вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар вегетация даврининг қолган қисмини барқарор ўтказиш имконини бермоқда. Мамлакат жанубида каналлар орқали навбатма-навбат сув таъминоти жадваллари тасдиқланган, насос станциялари ва вертикал дренаж тизимлари уланган, сув хўжалигининг ҳолати доимий назоратга олинган, коллектор ва дренаж сувларидан қайта фойдаланилмоқда, – дейди Сув ресурслари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Алдамжаров.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда сувни кам талаб қиладиган янги шоли нави яратилди.

Сўнгги хабарлар