Чимкентдан Грузияга янги рейс йўлга қўйилади
ASTANA. Kazinform – 15 декабрдан бошлаб Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпанияси Чимкент-Тбилиси йўналиши бўйича янги рейсни очади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Транспорт вазирлиги парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида доимий иш олиб бормоқда.
“15 декабрдан бошлаб Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпанияси Чимкент-Тбилиси йўналиши бўйича Грузияга янги авиақатновни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари — «Boeing 737 MAX 8» ва «Boeing 737–800» самолётларида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Ушбу авиақатновнинг очилиши натижасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшилиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистондан Ўзбекистоннинг учта шаҳрига янги авиақатнов очилгани ҳақида хабар берган эдик.