Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон учинчи “олтин”ни қўлга киритди

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон учинчи “олтин”ни қўлга киритди
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик боксчи Айсулу Мухит Ереванда (Арманистон) бўлиб ўтаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финал учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Sports.kz нашрига асосланиб хабар беради.

66 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги финал баҳсида Айсулу Мухит Руминия вакили Амалия Тугуи билан учрашиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Айсулу Мухит жаҳон чемпионатининг “олтин”ини қўлга киритди. Бу Қозоғистон терма жамоасининг бу йилги турнирдаги учинчи медалидир. Бунгача финалда 54 кг вазнда Аяжан Сидиқ ва 60 кг вазнда Толғанай Қасимхан ғалаба қозонган эди.

Бугун Қозоғистон терма жамоасидан Нурасил Тўлебек (54 кг) финал учрашувини ўтказади.

Сўнгги хабарлар
telegram