Қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпиони бўлди

Аяжан Сидиқ
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик боксчи Аяжан Сидиқ Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган 2023 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

54 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги мусобақанинг финал босқичида А.Сидиқ Ҳиндистон вакили Амиша Керкетта билан учрашди. Жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан қозоғистонлик боксчи фойдасига ҳал бўлиб, 5:0 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, Аяжан Сидиқ жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди. Рақиби эса “кумуш” медали соҳибиса бўлди.

Қайд этиш керакки, бу Қозоғистон терма жамоаси учун мазкур турнирдаги илк олтин медаль ҳисобланади.

Аввал хабар берганимиздек, қизлар ўртасидаги финалда Толғанай Қасимхан (60 кг), Айсули Мухит (66 кг), ўғил болалар ўртасида – Нурсали Тилеубек (54 кг) рингга чиқади.

Финал ўйинлари 3 ва 4 декабрь кунларига белгиланган.

Сўнгги хабарлар