Бишкекда ресторанлар, барлар ва клублар 22:00 дан кейин ёпилади
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон пойтахтида “жимжитлик тўғрисида”ги қонуннинг ижроси кучайтирилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Бишкек мэриясининг буйруғига кўра, пойтахтдаги барча маданий-кўнгилочар масканлар, жумладан, кафе, ресторанлар, барлар, клублар ва банкет заллари кечки соат 22:00 дан кечиктирмай ёпилиши керак.
“Электр энергиясини истеъмол қиладиган барча жиҳозлар, айниқса энергияни кўп талаб қилувчи (электр печка, иситгич, духовка ва бошқалар) соат 22:00 дан кейин қувватдан узилиши шарт”, — дейилади хабарда.
Белгиланган вақтдан кейин баланд мусиқа, ёруғлик ва фуқароларнинг жамоат тинчлигини бузадиган бошқа ҳаракатлар билан шовқинли тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Бироқ, агар муассасалар турар-жой биноларидан узоқда жойлашган бўлса ва тўлиқ сукунат кузатилса, электр генераторларидан фойдаланишга рухсат берилади. Ушбу талабларга риоя этилиши мунтазам текширувлар орқали назорат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон мактаблари энергия тежаш режимига ўтиши ҳақида хабар берилган эди.