Бишкекда бўлиб ўтган КХШТ саммитида қандай ҳужжатлар қабул қилинди
ASTANА.Кazinform — КХШТ йиғилишидан сўнг Коллектив хавфсизлик кенгашининг декларацияси қабул қилинди ва барча аъзо давлатлар манфаатларини кўзлаб коллектив хавфсизлик тизимини янада ҳар томонлама такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг декларацияси;
* Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Коллектив хавфсизлик стратегияси тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “2026-2030 йилларга мўлжалланган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо давлатларининг гиёҳвандликка қарши стратегияси тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги баёноти;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг давлатлараро ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик комиссияси раиси тўғрисида”ги қарори;
• Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Ахборот маконида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва унга аъзо давлатларнинг ижобий имижини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
• Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “2026–2030 йилларга мўлжалланган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо давлатларининг ҳарбий ҳамкорлигини ривожлантириш режаси тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшинлари (коллектив кучлари) қўмондонлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Фахрий ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти орденлари билан мукофотлаш тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Халқаро хавфсизликни таъминлашдаги хизматлари учун” медали тўғрисидаги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2024 йилги бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 2026 йилги бюджети тўғрисида”ги қарори;
* Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг “Ташкилотга раислик қилиш, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида”ги протокол қарори.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бишкекда бўлиб ўтган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.