Биринчи exit poll натижаси: аҳолининг 86,7 фоизи референдумда янги Конституцияни қўллаб-қувватлади
ASTANA. Кazinform – Exit poll натижасига кўра, қозоғистонликларнинг 86,7 фоизи референдумда янги Конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Евроосиё интеграция институти маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг 17 вилоятида, шунингдек, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида референдум участкаларидан чиққан фуқаролар ўртасида сўров ўтказилди.
– Сўровнома 200 та референдум участкасини қамраб олди. Улардан 129 таси шаҳарларда ва 71 таси қишлоқ жойларда жойлашган эди. Сўровномада жами 30 минг респондент иштирок этди. Уларга махсус тайёрланган интервьюерлар томонидан юзма-юз саволлар берилди. Сўров натижаларининг хатоси 1 фоиздан ошмайди. Кун давомида еттита ўлчов ўтказилди. Оралиқ натижалар соат 9:00, 10:30, 12:30, 14:30, 16:30, 18:30 ва 20:30 да эълон қилинди, — дейилади институт хабарида.

Овоз берувчиларга "Сиз янги Конституцияни қабул қиласизми? Қайси жавоб вариантини танладингиз?" деган савол берилди. Еxit poll натижасига кўра, респондентларнинг 86,7 фоизи "Ҳа, қабул қиламан" деб жавоб беришди. Референдумда фуқароларнинг иштироки 75,3 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.