11:43, 21 Июль 2025 | GMT +5
Бейбит Жуқаев илк бор Вашингтондаги турнирга йўлланма олди
ASTANA. Kazinform – Дунё рейтингида 216-ўринни эгаллаб турган 24 ёшли қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жуқаев Вашингтонда (АҚШ) АТP 500 турнирининг саралаш босқичида ғалаба қозонди.

Қозоғистонлик теннисчи саралаш босқичи финалида 324-ўриндаги италиялик 30 ёшли Андреа Вавассори билан тўқнаш келди.
Уч соату 10 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда Жуқаев 14 эйсни амалга оширди, 8 та брейк-пойнтининг ярмини фойдаланди. Вавассори 15 та эйс ва 2 брейк (9 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Шу тариқа, Бейбит Жуқаев спорт фаолиятида илк бор Вашингтон АТР 500 турнирига йўлланма олди.
Бейбитнинг асосий тўрдаги рақиби кейинроқ аниқланади.