Балида сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

ASTANА. Кazinform — Бали маъмурияти машҳур сайёҳлик оролида сўнгги ўн йил ичида содир бўлган энг кучли сув тошқини сабабли бир ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Al Jazeera.

сув тошқини
Фото: ТАСС

Индонезия президенти Прабово Субианто ўз ёрдамчиларига ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишни тезлаштириш, бедарак йўқолганларни қидириш ва кўчирилган аҳолига зарур юкларни етказиб беришни буюрди.

Табиий офатларни юмшатиш миллий агентлиги (BNPB) турли идоралардан 400-600 ишчи бедарак йўқолганларни қидириш ва вайроналарни тозалаш учун сафарбар этилганини айтди.

Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Бали оролида бир неча кун давом этган кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди.

Индонезияда ёмғирли мавсум одатда ноябрдан апрелгача давом этади. Бироқ, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши сабабли мавсум узаймоқда.

Сўнгги хабарлар