17:40, 11 Август 2025 | GMT +5
Ажрашаётган хитойлик эр-хотин 29 та товуқни тенг бўлишиб олди
ASTANA. Kazinform — Ажрашаётган хитойлик эр-хотин 29 та товуқни бўлиш учун битта товуқни ейди, деб хабар беради South China Morning Post.

Хабарда айтилишича, улар Сичуань провинциясидаги қишлоқда яшаб, деҳқончилик билан шуғулланган. Уларда 29 та товуқ, 22 та ғоз ва иккита ўрдак бор экан.
Ажралиш пайтида ҳамма нарсани тенг тақсимламоқчи бўлган эр-хотинга суд иккита ечим таклиф қилди. Турмуш ўртоқлардан бирига битта товуқ учун пул бериб, уни боқиш ёки уни сўйиб, бирга ейиш таклиф қилинди.
Эр-хотин иккинчи вариантни танлади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда биринчи одамсимон роботлар дўкони очилгани ҳақида хабар бераган эдик.