Australian Open: Новак Жокович ярим финал учрашувини якунлай олмади

ASTANA. Kazinform – “Катта дубулға” турнирининг 24 карра чемпион, дунёнинг 7-ракеткаси, 37 ёшли сербиялик Новак Жокович Австралия очиқ чемпионати финалига чиқа олмади.

Australian Open: Новак Джокович жартылай финалдық кездесуін аяқтай алмады
Фото: championat.com

Бунгача Австралия чемпионлигини 10 марта қўлга киритган сербиялик спортчи ярим финалда дунёнинг 2-ракеткаси германиялик Александр Зверев билан тўқнаш келганди.

Биринчи сет 7:6 (7:5) ҳисобида А.Зверев фойдасига якунлангач, Н.Жокович жароҳати сабаб учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

“Мушак йиртилгани учун шундай ҳолатга тушиб қолдим. Мен бир соат олдин даволандим, физиотерапевт ёрдамига мурожаат қилдим. Бунинг сабаби бор эди. Аммо биринчи сет охирига келиб оғриқ кучайиб кетди. Шу боис тўхташга мажбур бўлдим”, – деди Жокович.

Томошабинлар олқишлар билан майдондан кузатиб қўйган сербиялик теннисчи бу унинг Австралия Очиқ чемпионатидаги охирги ўйини бўлиши мумкинлигини ҳам айтди.

“Ҳаммаси мавсум қандай ўтишига боғлиқ”, – деди машҳур теннисчи.

2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016, 2019, 2020, 2021, 2023 йилларда Австралия чемпионлигини қўлга киритган Новак иккинчи бор мусобақани давом эттиришдан бош тортмоқда. У 2009 йилда чорак финалда америкалик Энди Роддикга (7:6 (7:3), 4:6, 2:6, 1:2) ютқазган.

Новак Жоковични 2022 йилда ташкилотчилар коронавирусга қарши эмланмагани учун мусобақага киритмаган.

Спорт фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнири финалига чиққан А.Зверев эса жаҳоннинг 1-ракеткаси, Италия вакили Янник Синнер ёки 20-рақамли америкалик Бен Шелтон билан чемпионлик учун курашади.

Соврин жамғармаси 59,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Австралия чемпионати 26 январь куни якунланади.

Сўнгги хабарлар