Астанада Жаҳон динлари етакчилари съезди бошланди
ASTANА. Kazinform — Бугун пойтахтдаги Мустақиллик саройида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съезди бошланди.

VIII Съезд ишида дунёнинг 60 га яқин давлатидан 100 дан ортиқ делегациялар иштирок этмоқда. Улар орасида жаҳон динларининг руҳи пешволари, халқаро ташкилотлар вакиллари, эксперт бирлашмалари, жамоат арбоблари бор.
Бугунги форумнинг асосий мавзуси — “Динлар мулоқоти: келажак сари синергия”. Иш давомида секция йиғилишлари форматида бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
18 сентябрь куни эса Мустақиллик саройида ёш дин етакчиларининг II форуми бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Съезд доирасида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар съезди котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев раислигида Котибиятнинг ХХIII йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг навбатдаги съезди 2028 йилда бўлиб ўтади.