“Астана” Конференциялар лигасининг учинчи саралаш босқичига йўл олди

ASTANА. Кazinform - UEFА Конференциялар лигасининг иккинчи саралаш босқичида Қозоғистоннинг “Астана” клуби сафарда Молдованинг “Зимбру” жамоасига қарши ўйнаб, мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.

футбол
Фото: “Астана” футбол клуби

Дастлабки ўйинда жамоалар 1:1 ҳисоби билан кифояланган эди. Шундай экан, мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўларди.

Қозоғистон терма жамоаси илк дақиқалардан кўпроқ эътиборни ҳужумга қаратди. Натижада 18-дақиқада Жеффри Чинеду ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада Усмон Камара фарқни оширди.

Иккинчи бўлимда Молдова клуби ҳисобни тенглаштиришга интилди. Бироқ, мақсадига эриша олмади.

Шу тариқа, “Астана” рақибини меҳмонда 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи саралаш босқичига йўл олди.

Энди пойтахтликлар “Вардар” (Шимолий Македония) ва “Лозанна” (Швейцария) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Ушбу ўйинлар 7 ва 14 август кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пляж футболи бўйича Қозоғистон терма жамоаси элит дивизионга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар