Анна Данилина Ролан Гаррос турнирини жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларда биринчи, дунёнинг 25-ракеткаси Анна Данилина Ролан Гаррос турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи венгриялик Тимеа Бабош билан бирга 1/32 финалда руминиялик Моника Никулеску ва япониялик Макото Ниномия билан илк учрашувини ўтказди.

Қозоғистон-Венгрия жуфтлиги рақибларини 6:1 ва 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бир соатдан сал кўпроқ давом этган мусобақада А.Данилина ва Т.Бабош 13 та брейк-пойнтдан олтитасидан фойдалана олди.

Анна Данилина – Тимея Бабош иккинчи босқичда тайбэйлик Латиша Чань – Хао-Чин Чань билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram