Анна Данилина Мадрид турнирининг иккинчи босқичига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳслари бўйича етакчи ракеткаси Анна Данилина Мадридда (Испания) бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг иккинчи босқичига йўл олди.

Данилина
Фото: Sports.kz

Турнирнинг 6-ракеткалари – қозоғистонлик А.Данилина ва россиялик Ирина Хромачева илк учрашувини япониялик Сюко Аояма ва испаниялик Кристина Букшага қарши ўтказди.

Биринчи сетда испан-япон дуэти 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчисида Қозоғистон-Россия жуфтлиги бир хил – 7:5 ҳисобида зафар қучди. Кейин супер тай-брейкда ғалаба қозонди - 12:10.

Икки соат давом этган шиддатли баҳсда А.Данилина ва И.Хромачева 7 та брейк-пойнтдан учтасини фойдаланишди. С.Аояма – К.Букша ҳам 3та брейк (10та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Анна Данилина – Ирина Хромачева чорак финалга чиқиш учун чехиялик Линда Носкова – даниялик Клара Таусон билан беллашади.

Сўнгги хабарлар