Анна Данилина илк марта дунёнинг кучли теннисчилари ўнталигига кирди
Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, А.Данилина бугун янгиланган жаҳон рейтингида 11-ўриндан 10-ўринга кўтарилган.
Бу унинг спортдаги шахсий рекордидир.
А.Данилина ҳиндистонлик Саня Мирза билан биргаликда бугун Аделаида-2 (Австралия) WТА 500 турнирининг биринчи даврасида ушбу мусобақанинг биринчи ракеткалари чехиялик Б.Крейчикова ва австралиялик С.Сандерс билан баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган дастлабки ўйинда Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги устун келди – 6:3. Иккинчи сетда эса рақиблар 6:3 ҳисобида зафар қучди. Супер тай-брекда Б.Крейчикова ва С.Сандерс ғалаба қозонди – 10:6.
Энди А.Данилина С.Мирза билан бирга йилнинг асосий турнирларидан бири – Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси