Амир Омарханов фаолиятидаги олтинчи совринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Хитой пойтахтида ўсмирлар ўртасида ITF J300 BEIJING 2024 CHINA OPEN нуфузли турнири якунланди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Қозоғистоннинг 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги биринчи, ўсмирлар ўртасида жаҳоннинг 15-ракеткаси Амир Омарханов финалда британиялик Оливер Бондинг (ITF Juniors 19) устидан иродали ғалабага эришди. Дастлабки сет Оливерга насиб этди, кейинги икки сетда Амир устун келди – 6:0, 6:4;
Бу қозоғистонлик учун ITF Juniors туркумидаги турнирларнинг яккалик баҳсларида қўлга киритилган олтинчи совринидир. Аввалроқ Қарағанди теннис мактаби битирувчиси Таиланд (J300), Корея (J300), Миср (J100), Грузия (J60) ва Қарағандида (J60) ғалаба қозонган эди.
Пекиндаги муваффақияти туфайли Амир янгиланган ITF жаҳон ўсмирлар рейтингида ТОП 10таликка киради.
Аввалроқ қозоғистонлик учинчи босқичда Корея вакили Донюнг Хван (ITF Juniors 133) устидан 6:7 (4:7), 6:4, 6:3 ҳисобида иродали ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Омарханов чорак финалда Хитой Тайпейи вакили Куан-Чоу Ченни (ITF Juniors 79) 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ярим финалда у сербиялик Ожен Милични (ITF Juniors 56) мағлуб этди. Амир дастлабки сетни 0:6 ҳисобида бой берди, аммо кейин характер кўрсатди ва кейинги икки сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 6:1, 6:3.