09:38, 04 Октябрь 2024 | GMT +5
Амир Омарханов Хитойда ўтказилган нуфузли турнирда чорак финалга чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 18 ёшгача бўлган биринчи ракеткаси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рейтингининг 15-ракеткаси Амир Омарханов Пекинда ўтказилаётган ITF Juniors J300 туркумидаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда Корея вакили Донюнг Хван (133 ITF Juniors) устидан 6:7 (4:7), 6:4, 6:3 ҳисобида ғалабага эришди.
Чорак финалда Амир Куан-Чоу Ченга (79 ITF Juniors) қарши баҳс олиб боради.