Амир Омарханов Пекиндаги турнирнинг финал босқичига йўл олди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги биринчи, ўсмирлар ўртасидаги жаҳоннинг 15-ракеткаси Амир Омарханов Пекинда ўтказилаётган ITF Juniors J300 турнирида финалга чиқди. Бу ҳақда Каzinform агентлиги Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Амир Омарханов
Фото: ҚТФ

Қозоғистонлик теннисчи ярим финалда сербиялик Ожен Милични (ITF Juniors 56) мағлуб этди. Амир дастлабки сетни 0:6 ҳисобида бой берди, аммо кейин характер кўрсатди ва охиргиги икки сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 6:1, 6:3.

6 октябрь куни Омарханов финалда британиялик Оливер Бондингга(19 ITF Juniors) қарши кортга чиқади.

Аввалроқ қозоғистонлик учинчи босқичда Корея вакили Донюнг Хван (ITF Juniors 133) устидан 6:7 (4:7), 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Омарханов чорак финалда Хитой Тайпейи вакили Куан-Чоу Чен (ITF Juniors 79) устидан 6:3, 6:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Сўнгги хабарлар