Алматида 95 ёшли отахон коронавирусдан фориғ бўлди

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳридаги модулли юқумли касалликлар шифохонасида 95 ёшли отахон COVID-19 инфекциясидан даволаниб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қабул вақтида беморга икки томонлама полисегментал пневмония ташхиси қўйилди, компьютер томографияси бемор ўпкасининг 70%и шикастланишини аниқлади.

95 ёшли беморда бундан бошқа касалликлар ҳам бўлган. Хусусан, юрак ишемик касаллиги, ангина, гипертензия, мия қон томирларининг ёшга боғлиқ патологиялари, қон айланишининг бузилиши ва прогрессив дисциркуляторлық энцефалопатия касалликлари бўлган.

Бемор 18 кун стационарда даволанди. Бундан ташқари, беморга 8 кун давомида қўшимча респиратор кўмаги кўрсатилди.

«Яна бир нарсани айтмоқчиман - инсоннинг тузалиши унинг ички ҳолатига, яшашга, оиласига ва қариндошларига қайтиб боришга бўлган ишончига боғлиқ. Бу бизнинг шифохонамизда коронавирусни енгиб чиққан энг қария бемор», - дейди реаниматор Бауржан Сарсембаев.

Оқсоқол клиниканинг барча тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди ва уларни ҳақиқий қаҳрамонлар деб атади. Ушбу пандемияга қарши курашда у бахт, соғлик ва сабр-тоқат тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматида 10 кунлик чақалоқ коронавирусдан соғайиб чиққани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали
Сўнгги хабарлар