18:29, 21 Июль 2020 | GMT +5
Алматида 10 кунлик чақалоқ коронавирусдан соғайиб кетди
ALMATY. Kazinform – Алматида 239 бола коронавирусдан даволанди. Бу ҳақда Алматидаги болаларнинг клиник юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ержан Сералин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Covid-19 инфекциясига қарши кураш бошланганидан бери Алматида 239 бола коронавирусдан даволанган. Болалар орасида пневмонияга чалинганлар ҳам бор эди. Аксарият оғирлик даражаси енгил ёки ўртача даражада бўлган. Барча болалар соғ ва тирик қолишди. Айни пайтда 9 нафар бола даволанмоқда. Вазият барқарор», - деди Ержан Сералин.
Унинг сўзларига кўра, кеча 10 кунлик чақалоқ касалхонадан чиқарилди.
«Кеча биз 10 кунлик болани даволаб чиқардик. Бир неча кунлик даволанишдан сўнг, у онаси билан касалхонадан чиқарилди, чунки уларнинг ПЗР-тестлари манфий бўлди», - деди у.
Таъкидлаш керакки, Алматида 9 394 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 73 нафари вафот этган.