Алихан Смаилов техник ва касб-ҳунар таълими тизимини модернизация қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш топширди

Техник ва касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиши керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Техник ва касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш
Фото: Kazinform

“Таълим-маориф вазирлиги тегишли давлат органлари, ҳокимликлар ва “Атамекен” палатаси билан ҳамкорликда техник ва касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиши керак. Бунда кадрларга бўлган талабнинг прогнози ҳамда ишлаб чиқариш ва инфратузилманинг ривожланиши ҳисобга олиниши, фаолият соҳаларни тақсимлашда ўз аксини топиши керак. Қисқа муддатли кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаси ажратиш ва уни “бир дарча” тамойили асосида жойлаштиришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш масалаларини ишлаб чиқиш зарур”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Алихан Смаилов Меҳнат вазирлиги, “Атамекен” палатаси соҳавий давлат органлари билан биргаликда Миллий малака тизимининг рақамли платформаси ва коллежларнинг таълим дастурлари реестрини жорий этишни жадаллаштириши зарурлигини таъкидлади.

“Ҳокимликлар етакчи коллежларни аниқлаш, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, сертификатлаштириш бўйича бўйича тармоқ кластерларини шакллантириш масалаларини ишлаб чиқиши керак. Улар иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари, таянч корхоналар ва тегишли коллежларнинг ресурсларини бирлаштириши керак. Бунинг учун давлат коллежларини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича “Ёш мутахассис” дастурини амалга оширишни давом эттириш зарур”, — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар