Александр Недовесов Истборндаги мусобақанинг чорак финалига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга илк учрашувини швециялик Андре Горанссон ва япониялик Бен Маклахланга қарши ўтказди.
Биринчи партияда швед-япон жуфтлиги тай-брейкда муваффақиятли ўйнади – 7:6 (7:4). Гарчи улар иккинчи сетда ғалаба қозониш имкониятига эга бўлишса-да, ундан фойдалана олишмади.
Бироқ А.Недовесов ва Г.Эскобар ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлди - 7:6 (12:10). Кейин супер тай-брейкда рақибларига имконият қолдиришмади - 10:5.
Икки соатдан ортиқ давом этган беллашувда Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 8 та эйс ва 4 та брейк-пойнтдан 1 тасини қайд этди. А. Горанссон - Б. Маклахлан 7 та эйс, 1 та брейк билан ажралиб турди.
А.Недовесов ва Г.Эскобар ярим финалга чиқиш учун мусобақанинг 4-ракеткалари хорватиялик Никола Мектич ва Мате Павич билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Истборн турнирининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ