Александр Недовесов Голландиядаги мусобақада «Катта дубулға» чемпионлари устидан ғалаба қозонди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Александр Недовесов Хертогенбос (Голландия) АТР 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда ушбу мусобақанинг иккинчи ракеткалари, сальвадорлик Марсело Аревало ва голландиялик Жан-Жюьлен Ройерга қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Қозоғистон-Еквадор жуфтлиги кутилмаганда рақибларини 6:4, 3:6, 10:6 ҳисобида мағлуб этди.

Деярли бир ярим соат давом этган учрашувда А.Недовесов ва Г.Ескобар 3 та эйс амалга ошириб, 7 та брейк-пойнтнинг биттасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди.

Марсело ва Жюьлен 2022 йилги Франция Очиқ чемпионати ғолиблари. Бундан ташқари, голландиялик спортчи 2017 йилги АҚШ очиқ чемпионати ва жуфтлик баҳсларида 2015 йилги Уимблдон чемпиони бўлган.

Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар ярим финал учун маҳаллий Робин Хасе ва Таллон Грикспур дуети билан рақобатлашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар