Александр Недовесов Болгариядаги турнирнинг финал босқичига чиқди

Қозоғистоннинг жуфтликлар баҳсидаги биринчи, дунёнинг 49-ракеткаси Александр Недовесов София (Болгария) шаҳрида ўтказилаётган ATP 250 турнирининг финал босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Александр Недовесов
Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга ярим финалда австралиялик Жон Патрик Смит ва Макс Перселга қарши баҳс олиб борди.

Чорак финалда австралиялик жуфтлик яна бир қозоғистонлик Андрей Голубев – украиналик Денис Молчанов жуфтлигини мағлуб этди.

Бу сафар биринчи сетда Қозоғистон – Эквадор жуфтлиги 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда ҳам улар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Ниҳоят, ўйинни ғалаба билан якунлади - 6:2.

Александр Недовесов - Гонсало Эскобар бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада 3 та эйс амалга оширди ва 7 та брейк-пойнтдан 3 тасини фойдаланди.

А.Недовесов – Г.Эскобар мусобақанинг 3-ракеталари, британиялик Жулиан Кеш – хорватиялик Никола Мектич жуфтлигига қарши бош соврин учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар