Александр Недовесов АҚШдаги турнирнинг чорак финалига чиқди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 56-ракеткаси Александр Недовесов Уинстон-Сейлемда (АҚШ) ўтказилаётган ATP250 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.
Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда кутилмаганда мусобақанинг 2 ракеткаси нидерландиялик Уэс Колхоф ва хорватиялик Никола Мектични мағлуб этди.
Қизғин кечган баҳс 7:6 (7:1), 6:7 (4:7), 11:9 ҳисобида Недовесов – Эскобар фойдасига ҳал бўлди. Қарийб икки соат давом этган мусобақада Қозоғистон-эквадор жуфтлиги 3 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтнинг фақат биттасидан фойдаланди. Нидерландия-Хорватия дуэти 4 та эйс, 1 та брейк (6 та брейк-пойнт) билан чекланди.
Александр Недовесов – Гонсало Эскобар ярим финалга чиқиш учун британиялик Лука Пау – ҳиндистонлик Дхакшинесвар Суреш билан беллашади.
Қозоғистонлик Михаил Кукушкин ва Дмитрий Попко US Open саралаш турнирининг биринчи босқичида мағлуб бўлди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ