Албанияни Европа Иттифоқи аъзоси сифатида кўришни хоҳлаймиз – Қасим-Жомарт Тоқаев
«Биз икки томонлама ҳамкорликка оид қатор масалаларни муҳокама қилдик. Яқин келажакда ўрганишга арзийдиган катта имкониятлар мавжудлигини тасдиқладик. Шу тариқа мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, мавжуд имкониятларни кенгайтиришимиз мумкин. Биз Албанияни жуда муҳим ҳамкор деб биламиз. Бу ҳамкорлик доирасида сезиларли натижаларга эришиш учун зарур бўлган асосий масаладир. Биз бу муҳим натижаларга эришамиз. Мен Тиранага элчи юбордим. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимизнинг яна бир муҳим босқичидир», — деди Давлат раҳбари.
Қозоғистон раҳбари Албаниянинг Европа Иттифоқига қўшилиш ниятини қўллаб-қувватлашини айтди.
«Қозоғистон ва Албаниянинг ўхшаш томонлари кўп. Иккала давлат ҳам кўп тилли ва кўп миллатли. Биз БМТ, ЕХҲТ ва бошқа йирик халқаро ташкилотлар доирасида шериклик ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Биз сизнинг Европа Иттифоқига қўшилиш борасидаги сиёсатингиздан хабардормиз ва сизларни Европа Иттифоқи аъзоси сифатида кўришни хоҳлаймиз. Европа Иттифоқи бизнинг асосий савдо ҳамкоримиз ва Европа Иттифоқи билан стратегиямиз аниқ», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Албания Президенти Байрам Бегай расмий ташриф билан Қозоғистонга келди.