Албания раҳбари Қозоғистон Президентини ўз мамлакатига расмий ташриф билан боришга таклиф қилди

ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Албания Президенти Байрам Бегай кичик гуруҳда музокара ўтказди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

«Бу Албания Президентининг Қозоғистонга тарихдаги биринчи ташрифидир. Расмий ташрифингиз ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш нуқтаи назаридан жуда муҳим. Қозоғистон мамлакатингиз билан яқин муносабатлар ўрнатиш ниятида», — деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари ҳар икки томон манфаатларига мос келадиган кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

«Икки ҳафтадан сўнг мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ташрифингиз ушбу муҳим санага тўғри келишида рамзий маъно бор», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

Ўз навбатида Албания Президенти Байрам Бегай Қозоғистонга ташриф буюрганидан жуда хурсанд эканлигини таъкидлади.

«Махсус таклифингиз учун миннатдорчилик билдираман. Айтганингиздек, бу ташриф дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келмоқда. Бу сиёсий муносабатларимиз юксак даражада эканини кўрсатади. Энди янги имкониятларни излаб, иқтисодий ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Сизни Албанияга ташриф буюришга таклиф қиламан, - деди Албания раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Албания Президенти Байрам Бегай расмий ташриф билан Қозоғистонга келди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар