Ақтауда тиббий туризмни ривожлантириш муҳокама қилинди

ASTANА. Кazinform — Ақтау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро туризм форуми доирасида тиббий туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ақтауда тиббий туризмни ривожлантириш муҳокама қилинди
Фото: ҚР ССВ

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ардақ Амангелдиев, тиббиёт соҳасидаги маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Иштирокчилар у ерда жойлашган қирғоқбўйи сайёҳлик ва соғломлаштириш курортлари ва марказларида бўлдилар. Улар инфратузилмани юқори баҳолаб, вилоятнинг тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги салмоқли салоҳиятини таъкидладилар.

Форум доирасида панел сессияси бўлиб ўтди. Етакчи шифокор ва мутахассислар ўзаро тажриба алмашиб, соҳани янада тарғиб қилиш йўлларини таклиф қилишди.

Тадбир сўнгида Манғистау вилоятида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари иштирокида тиббий туризм ва санаторий-курорт даволашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ақтауда халқаро туризм форуми ўтказилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар