АҚШдан Ўзбекистонга туристлар ташрифи 39 фоизга ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 1 642 нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Туристлар сони аввалги йилга нисбатан 39,4 фоизга кўпайган.
Уларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 1 120 нафарни ташкил этган. Шунингдек, хизмат юзасидан 269 нафар, ўқиш учун 112 нафар, қариндошларни йўқлаш учун 133 нафар, тижорат мақсадида 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар ташриф қайд этилган.
Мазкур даврда 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.
Жорий йил бошида АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 796 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 135 нафар, ўқиш учун 25 нафар, хизмат юзасидан 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар фуқаро сафар қилган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.