АҚШ ва Эрон Женевада музокараларнинг янги босқичини ўтказади

ASTANА. Кazinform — Эртага, 17 февраль куни Женевада Эрон ва АҚШ ўртасида Эроннинг ядровий ҳужжати бўйича билвосита музокаралар бўлиб ўтади.

АҚШ ва Эрон
Фото: Anadolu

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

— Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита ядровий музокаралар сешанба куни Ўмон ташқи ишлар вазири иштирокида бўлиб ўтади, — дейилади Теlegram каналида чоп этилган баёнотда.

Америка делегацияси таркибига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва бизнесмен Жаред Кушнер кириши кутилмоқда.

Эрон делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи бошчилик қилади. Манбаларга кўра, Ўммон ташқи ишлар вазири Бедр бин Ҳамед ал-Бусаиди музокараларда воситачи сифатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи Ўмон пойтахти Маскатда бўлиб ўтган. IRNА агентлиги хабарига кўра, минтақавий хавфсизлик, ракета дастурлари ва бошқа мавзулар муҳокама қилинмаган.

Сўнгги хабарлар