АҚШ талабаларга виза бериш тартибини ўзгартирмоқчи

ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти номзодларнинг ижтимоий тармоқларини текширишни кенгайтириш масаласини кўриб чиқаётгани муносабати билан, мамлакатда талабалар учун виза олиш жараёнида янги суҳбатлар ўтказишни вақтинча тўхтатишни буюди, деб хабар беради DW.

Гарвард подал в суд на администрацию Трампа в связи с запретом на обучение иностранных студентов
Фото: harvard.edu

Deutsche Welle маълумотига кўра, бу ҳақда Politico нашри таҳририят қўлига тушган ҳужжатга таянади.

Журналистлар хабарига кўра, Оқ уй АҚШда таълим олишни истовчиларнинг барча ижтимоий тармоқларини мажбурий равишда текширишни эҳтимолий чора сифатида кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, бу амалдаги тартибларни «сезиларли даражада кенгайтириш» бўлади.

“Бундай текширувларни жорий этишга тайёргарлик доирасида маъмурият АҚШ элчихоналари ва консулликларига талабалар визасига номзодлар билан суҳбатларни режалаштиришни тўхтатиш буйруғини берди”, – деб ёзади Politico.

Шунингдек, 27 май, сешанба куни ушбу шошилинч телеграммага АҚШ Давлат котиби Марко Рубио имзо чеккани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Гарвард университети 22 апрель куни АҚШ федерал судига Трамп маъмурияти томонидан университет дастурларига ажратилган 2 миллиард доллардан ортиқ ҳукумат молиялаштирилишини тўхтатгани учун даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.

Гарвард 1 миллиард долларлик активларини сотиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Сўнгги хабарлар