АҚШ Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга совғалар жўнатди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчиси Магжан Илясов ва Президент Дональд Трамп ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг қисқа суҳбатлашдилар. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси - Президент матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.

Оқ уй калити
Фото: Руслан Желдибай\telegram

— Америка етакчиси жорий йилнинг ноябрь ойида Оқ уйда Қасим-Жомарт Тоқаев билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. АҚШ етакчиси Қозоғистон Президентига самимий тилаклар йўллади ва унга ҳурматини билдирди. Шунингдек, у Қасим-Жомарт Тоқаевни "тажрибали давлат арбоби, халқаро жараёнларни чуқур биладиган ва ҳар томонлама тушунадиган ажойиб инсон" деб таърифлади. АҚШ Президенти Давлат раҳбарига совғалар йўллади. Улар орасида Оқ уйнинг рамзий калити ва унинг имзоси туширилган бейсбол кепкаси бор, — дейилади хабарда.

Трампнинг совғаси
Фото: Руслан Желдибай\telegram
Трампнинг совғаси
Фото: Руслан Желдібай\telegram
Трампнинг совғаси
Фото: Руслан Желдібай\telegram

Эслатиб ўтамиз, Президент АҚШга ташрифи давомида 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар