АҚШ импорт қилинадиган олтинга божлар жорий қилмайди - Трамп
ASTANA. Kazinform - АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни олтинга бож қўймаслигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

"Олтинга бож бўлмайди!", - деб ёзади Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. У ҳеч қандай маълумот бермади.
Аввалроқ АҚШ божхона ва чегарани ҳимоя қилиш хизмати ўз сайтида Вашингтон олтин қуймаларига импорт божлари жорий этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди – бу металл етказиб бериш глобал занжирини силкитиши мумкин бўлган ҳаракат, деб ёзади Reuters.
Шу тариқа, Дональд Трамп қимматбаҳо метал давом этаётган савдо можаросига тортилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга чек қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Хитойдан келадиган товарларга божлар жорий этишни яна 90 кунга қолдиргани хабар қилинганди.