11:44, 26 Декабрь 2019 | GMT +6
Ақмола вилоятида йўллар очилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола вилояти йўлларида транспорт воситалари ҳаракатига қўйилган чекловлар олиб ташланди, деб хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда ҚР ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Бунгача об-ҳаво ёмонлашиши туфайли Қозоғистоннинг учта вилоятида автотрассалар ёпилганини хабар қилгандик.
Жумладан, 25.12. 09:30дан бошлаб об-ҳаво ёмонлашиши туфайли «Нур-Султан-Ерейментау-Шидерти» йўналишидаги автотрасса (16-200 км, Нур-Султан шаҳри – Павлодар вилояти чегараси) барча турдаги автотранспорт воситалари учун ёпилган.