Қозоғистоннинг учта вилоятида йўллар ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг учта вилоятида йўллар ёпилди, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматига ҳавола қилиб.

26 декабрь, тонгги 8:30даги маълумот бўйича қуйидаги йўллар ёпиқ:

Ақмола вилояти

25.12. 09:30дан бошлаб об-ҳаво ёмонлашиши туфайли «Нур-Султан-Ерейментау-Шидерти» йўналишидаги автотрасса (16-200 км, Нур-Султан шаҳри – Павлодар вилояти чегараси).

Шарқий Қозоғистон вилояти

25.12. 12:50да қаттиқ қор бўрони бўлиб, йўлда кўриш имконияти пасайиши туфайли «Ўскемен-Шемонайха-РФ чегараси» трассаси (105-123 км, Шемонайха шаҳридан РФ чегарасигача).

Павлодар вилояти

25.12. 09:30дан бошлаб об-ҳаво ёмонлашиши туфайли «Нур-Султан-Ерейментау-Шидерти» йўналишидаги автотрасса (200-242 км, Ақмола вилояти – Шидерти овули).

25.12. 1.00дан бошлаб «Қизилўрда-Павлодар» (1206-1135 км, Шидерти овули – Қарағанди вилояти чегараси) трассаси.

Сўнгги хабарлар
telegram