9 мингга яқин ўзбекистонликлар Мисрга борган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида жами 8 890 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.

Миср
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг нафарга камайган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • саёҳат – 8 463 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 424 нафар;
  • ўқиш – 2 нафар;
  • даволаниш – 1 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 34 634 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар