237 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига сафар қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 237,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96 минг нафарга ёки 68 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 10 ойида Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • саёҳат – 197,9 минг нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;
  • даволаниш – 924 нафар;
  • хизмат юзасидан – 66 нафар;
  • ўқиш – 31 нафар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 22,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.

Шунингдек, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар