21 сентябрь куни Қозоғистонда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 21 сентябрь куни Қозоғистон учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

об-ҳаво
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, антициклон оқими Қозоғистоннинг шимоли ва марказида ёғингарчиликсиз об-ҳавони келтириб чиқаради. Қолган ҳудудларда жанубий циклон ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиб, жанубда чанг бўронлари, кечаси ва эрта тонгда туман тушиши кутилмоқда.

— Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси -1° совуқ бўлиши кутилмоқда. Баёнотда айтилишича, Жетису вилоятида, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятларининг шимолида, Манғистау ва Қостанай вилоятларининг жанубида ёнғин хавфи юқори, - дейилади хабарда.

Туркистон, Қизилўрда ва Атирау вилоятларида, Жамбил вилояти ғарби, шимоли ва марказида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби ва жануби-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида, ғарбий, Ақтўбе вилоятининг шимоли-шарқи ва марказида, Алмати вилоятининг шимоли ва марказида, Қарағанди ва Улитау вилоятларининг жанубида, Жетису вилоятининг шимоли ва шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар