2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81 млрд доллардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

экспорт ва импорт
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,9 млрд АҚШ долларига ёки 20,7 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 33,8 млрд (+24 %)
  • Импорт – 47,4 млрд (+18,5 %) АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон жаҳоннинг  210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (21,2 %), Россия (16,0 %), Қозоғистон (6,1 %), Туркия (3,7 %) ва Корея Республикаси (2,1 %) ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар