2 ойда Ўзбекистонга 1,7 млндан ортиқ турист ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Қирғиз Республикаси – 521 138 нафар;
  • Тожикистон – 469 060 нафар;
  • Қозоғистон – 386 284 нафар;
  • Россия – 123 310 нафар;
  • Афғонистон – 83 613 нафар;
  • Туркманистон – 51 206 нафар;
  • Хитой – 49 080 нафар;
  • Туркия – 24 212 нафар;
  • Ҳиндистон – 9 438 нафар;
  • Корея Республикаси – 5 398 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-февраль ойларида 1 081 612 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар