11:10, 04 Март 2026 | GMT +5
1886 йилда Тошкент шаҳрида қанча фабрика ва заводлар бўлган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 1886 йилда Тошкент шаҳрининг Осиё қисмида жами 8 турдаги 534 та завод ва фабрика фаолият юритган.
Улар:
- Бўёқ заводлари — 51 та, йилига 2550 пуд.
- Тери заводлари — 70 та, йилига 17 500 та тери.
- Шам ва совун ишлаб чиқариш заводлари — 18 та, йилига 9000 пуд.
- Ғишт заводлари — 35 та, йилига 1 750 000 дона.
- Тегирмонлар — 98 та, йилига 49 000 ботмон.
- Чилангарлик заводлари — 56 та, йилига 28 000 ботмон.
- Тўқимачилик фабрикалари — 194 та, йилига 29 100 дона.
- Кулолчилик фабрикалари — 12 та, йилига 36 000 дона.
- Ушбу корхоналар Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Себзор, Кўкча ва Бешёғоч даҳаларида жойлашган бўлган.
Манба: 1886 йилги Тошкент шаҳрида жойлашган завод ва фабрикалар ҳақида статистик маълумотлар.
Эслатиб ўтамиз, 1871 йилда Тошкент шаҳрида қанча фабрика ва заводлар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.