15 сентябрь куни Қозоғистонда ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши мумкин

ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» РДК синоптиклари 15 сентябрь куни Қозоғистонда момақалдироқ, кучли шамол бўлиши ва туман тушиши, ёмғир ёғишини прогноз қилмоқда, дея хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: freepik

Прогнозга кўра, Қозоғистон Республикасининг ғарби, шимоли-ғарби, жануби, жануби-шарқи ва марказий ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўз таъсирини кўрсатади – момақалдироқ бўлиб, ёмғир ва дўл ёғиши мумкин, кечаси Манғистау вилоятида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шимолий-ғарбий антициклон оқими таъсирида Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Кечаси шарқда, Абай вилояти марказида, Ақмола вилоятининг ғарбида, ғарбда, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида, Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида, Павлодар вилоятининг ғарби ва шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида 1-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кечаси Қостанай вилоятининг шарқида 1 даража совуқ бўлиши мумкин.

Шимолда, Жетису вилоятининг шарқида, Алмати вилоятининг жануби-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Атирау вилоятининг ғарбида, Ақтўбе вилоятининг ғарби ва марказида, Магистау вилоятининг жануби ва шарқида ёнғин хавфи юқори.

Алмати, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Жамбил, Жетису вилоятларида, Улитау вилояти жанубида, Манғистау вилоятининг шимоли-ғарби, шимоли-шарқи, жануби-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида, Қостанай вилоятининг жануби-ғарбида, Қарағанди вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда яқин кунларда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар