15 август куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 15 август куни Қозоғистондаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

— Шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари туфайли мамлакатнинг ғарби, шимоли, шарқи ва марказида момақалдироқ бўлиши, ёмғир ёғиши, Қозоғистон шимолида кучли ёмғир, дўл ва довул кутилмоқда. Антициклон таъсирида фақат республика жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи мамлакат жанубида чанг бўрони бўлиши кутилмоқда, — дея хабар беради синоптиклар.
Алмати, Жетису вилоятларида, Атирау вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва жанубида, Қизилўрда вилоятининг марказида, Жамбил вилоятининг жануби ва марказида, Абай вилоятининг шимоли-ғарбида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Улитау вилоятининг марказида, Манғистау вилоятининг ғарби ва марказида, Павлодар вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.
Туркистон, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Манғистау вилоятининг шимоли. Жануби ва марказида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли, шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби, шарқида, Атирау вилоятининг жануби, шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау ва Абай вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларида иссиқ бўлиши ҳақида хабар берган эдик.